Самарқанд шаҳрида "Ёшлар ва қонун" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
- 28.05.2019 15:16
- 407
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёшлар ва қонун" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда барча туман ва шаҳарлардан келган биттадан умумий ўрта таълим муассасалари жамоалари ҳуқуқий билимларини тўртта шарт бўйича синовдан ўтказди.
Иштирокчиларнинг чиқишлари малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин Нарпай туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг “Тафаккур” жамоасига насиб этди. Кейинги ўринларни эса Ургут туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг “Либерал” ва Самарқанд туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг “Lаwyers” жамоаси банд қилди.
Ғолибларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғофуржон Бобобеков.
Теглар:
кўрик танлов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа