Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида “Ёшлар медиа маркази” фойдаланишга топширилди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ташкил этилган ушбу марказда медиа соҳасига қизиқувчи самарқандлик ёшлар учун зарур шароитлар яратилди. Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан марказ керакли техника ва компьютер жамланмалари билан таъминланди.

Унинг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов иштирок этди ва ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ҳамда таклифларини тинглади.

- Ўзбекистон жаҳон тиллар университети халқаро журналистика факультетида ўқиш жараёнида амалиёт ўташ мақсадида телевидениега борардик, - дейди “Ёш журналистлар мактаби” раҳбари Наима Пўлатова. – У ерга кириш учун соатлаб кутган пайтларимиз бўлган. Бугун эса бу муаммоларга ечим бор. Нафақат пойтахтда, балки вилоятимиз марказида ҳам бўлажак журналистлар амалиёт ўташлари учун имкониятлар яратилмоқда. Марказда суҳбатлар ўтказиш, кўрсатувлар тайёрлаш учун студия ташкил этилди. Яшил фон ўрнатилди. Бу марказдан ижодкор ёшлар, журналистлар, блогерлар, ахборот технологияларига қизиқувчи йигит-қизлар бемалол фойдаланиши мумкин.

Хумора Эсохонова.