Самарқанд шаҳридаги 20 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди
- 14.02.2021 08:30
- 70
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрининг 3-сектори ҳудудида 50 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги аҳоли сони 122 294 нафарни ташкил этади. Ҳудуддаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Кимёгарлар шаҳарчасидаги “Нурафшон” маданият саройида ўтказилган тадбирнинг мақсади ҳам ҳудудда мавжуд камбағал оилаларга кўмаклашиш ҳамда уларни камбағалликдан чиқаришга бағишланди. Жумладан, тадбир давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 1607 нафар хотин-қизнинг муаммолари аниқлангани, уларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш борасида тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Тадбир давомида "Аёллар дафтари"га киритилган 20 нафар хотин-қизга уйида тадбиркорлик қилиш учун тикув машиналари берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.