Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишларига халақит бераётган айрим дарахтларнинг фармойиш асосида кесилиши эҳтимоли бор

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг 42 та асосий кўчаларида муҳандислик коммуникация тармоқларини қуриш, 26 та кўчани реконструкция қилиш, 10 та туннель ва кўприклар бунёд этиш ишлари бошланди.

Қарорга асосан бугун Самарқанд шаҳрининг Гулобод кўчасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу боис кўчадаги ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларига халақит берувчи айрим дарахтларнинг кесилиши эҳтимоли бор, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарори 43-банди талаблари асосида Самарқанд шаҳар ҳокимининг дарахтларни кесишга рухсат бериш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.