Самарқанд шаҳридаги Зарафшон кўчасида магистрал ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бошланди
- 01.03.2021 16:12
- 131
- Самарқанд
Бугун вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мазкур ҳудудда бўлиб, тармоқнинг автомобиллар ҳаракатланишига халақит бермаслиги, келгусида қурилиш-бунёдкорлик ишларини олиб бориш жараёнида ноқулайликлар туғдирмаслиги ҳолатини муҳокама қилди. Қатор таклиф ва мулоҳазаларни билдирилди.
М-37 автомобиль йўлининг Зарафшон шоҳкўчасига кириш қисмидан Уста Умар Жўрақулов кўчасига қадар бунёд этиладиган мазкур тармоқ 2,2 километр масофани ташкил этади. Тармоққа диаметри 1000 миллиметр бўлган қувурлар тортилиб, қурилиш ишларини “Махсус сув қурилиш” масъулияти чекланган жамияти олиб боради.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа