Самарқанд темирйўл вокзали кассалари тирбанд. Водий вилоятларига кетмоқчи бўлган талабалар сарсон

- Андижонга кетишим керак, - дейди Мадинабону Иброҳимова. - 21 мартгача поезд бўлмаслигини айтяпти. Эрталаб 9:00 атрофида келгандим. Қўшимча рейслар қўйилиши ҳақида маълумот ололмаяпмиз. Фақат қўшимча вагон қўшиши ҳақида миш-мишларга ишоняпмиз.

Бу масалага ойдинлик киритиш учун Самарқанд темир йўл шоҳбекати бошлиғи С.Дадаевга учрашганимизда таҳририят раҳбарияти расмий хат билан чиқмаса, ҳеч қандай маълумот берилмаслигини, ''юқори''дан гап эшитиб қолишини айтди.

Темирйўл вокзали маълумотлари нега сир тутилмоқда?