Самарқанд туманида велосипед бошқариб кетаётган шахс ЙТҲ оқибатида вафот этди
- 11.04.2020 19:28
- 1076
- Ҳодиса
Кеча, 10 апрель куни соат 21:00 да Самарқанд тумани "Янгижой" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Янгижой-Гулобод" автомобиль йўлида ҳайдовчи 28 ёшли А.Г. бўлган “Nexia” русумли автомашинасини автомобиль йўлининг "Янгижой-Гулобод" йўналишида бошқариб бориб, ўзининг ҳаракат йўналишидан велосипедда ҳаракатланиб бораётган 45 ёшли О.У.ни орқа томонидан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада О.У. олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа