Самарқанд туманида юз берган ЙТҲ оқибатида уч яшар бола вафот этди

Самарқанд шаҳрида 2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-сонли ўрта мактабнинг 14 ёшли 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобосининг номидаги “Ласетти” русумли автомашинани Зарафшон шоҳ кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 1 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.