Самарқандда 10 нафар, Тошкентда 4 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 1454 нафарга етди
Самарқанд вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (8 нафари Тойлоқ туманидан, Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 48 ёшда, энг ёши кичиги эса 16 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 24 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 34 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 3 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, улар ҳам коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида тузалганлар 459 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1454 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.