Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси нега жим?

Кейинги кунларда аҳоли томонидан коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ортиб бораётгани, тест синамалари олиш ёки дори-дармон таъминоти масалаларида турли фикрлар билдирилмоқда.

Туманларда инфекцияга чалинганлар мавсум туфайли янада кўпайиб бормоқда. Хўш, бу вазиятда вилоятимизда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда, соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қандай ишларни амалга оширмоқда?

Бугун шу ва бошқа масалаларда саволлар кўпайди. Афсуски, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу масалада негадир ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти? Ваҳоланки, карантин чоралари кучайтирилган пайтларда ҳам бу масалада вилоят комиссияси, бошқарма томонидан брифинг, матбуот анжуманлари ўтказилиб, ахборот бериб борилаётган эди. Бугунги вазиятда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, мутахассислар кўпроқ чиқиш қилиб, вилоятдаги вазият ҳақида аҳолига маълумот бериб борса, одамларни огоҳликка чорласа бўлмайдими?