Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси фуқароларни огоҳлантирди
- Заруратсиз уйдан чиқманг!
- Зарурий маҳсулотларни харид қилиш учун фақат бир киши ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарига чиқсин.
- Савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади.
- 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.
- Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади (бунда курьерлик фаолиятига рухсат берилган).
Фуқароларга иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга русхат берилган.
- Шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
- олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларига илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.
Ушбу талабларни бузган шахслар қатъий жавобгарликка тортилади.
Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.