Эр хотинини ўлдирмоқчи бўлмаган, балки уйидан чиқиб кетган хотини ва боласини қайтармоқчи бўлган
- 28.11.2022 10:53
- 494
- Ҳодиса
Кеча, 27 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда бировнинг машинасига ўтириб, ҳайдовчига эри ураётганини айтган аёл ҳақида видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ маълумот берди.
"Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" маҳалла фуқаролар йиғини Гўрўғли кўчасида яшовчи оиладаги эр-хотин ўртасида юзага келган оилавий келишмовчилик оқибатида хотини уйидан чиқиб кетиб, қариндошлариникида тунаб қолган.
Эри аёлини топиб, фарзанди билан уйига қайтармоқчи бўлган вақтида аёли “уйга бормайман” деган ва улар ўртасида яна ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Натижада аёл кўчадаги машинага ўтириб, ҳайдовчидан ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган.
Ҳайдовчи бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган. Айни пайтда тарафлар ҳудудий ИИБга олиб келинган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.