Самарқандга келган сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланади
Самарқанд вилоятида туризм салоҳиятини ошириш, туризм объектлари ва зиёратгоҳлар, диққатга сазовор масканларни жиноятлардан холи ҳудудларга айлантириш, хорижий сайёҳларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2018-2020 йиллар 11 ойи давомида вилоятимизга 183 та хорижий мамлакатлардан 949 минг 556 сайёҳ, 28 та хорижий давлат ҳамда нодавлат халқаро ташкилотларнинг (ЕИ, БМТ, МДҲ, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлардан) делегациялари ташриф буюрган. Тадбирларда 10 минг 570 нафар меҳмонлар иштирок этган.
Қайд этиш лозимки, турли масалаларда ёрдам сўраб, 16 минг 698 нафар туристлар мурожаат қилган ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилган.
2018-2019 йиллар ва жорий йилнинг 11 ойи давомида ИИБ ХТТБ ходимлари томонидан 18 та жиноят иссиқ изидан фош этилиб, 38 та жиноят аниқланган. Шунингдек, жиноят содир этганлиги учун қидирув эълон қилинган шахсларнинг 31 нафари ушланган.
Бошқарма ходимлари томонидан сайёҳларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг маданияти ва меҳмондўстлик фазилатларини юксалтириш мақсадида жойларда доимий учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.