Ички ишлар идоралари ходимлари бор экан, кунларимиз осуда, тунларимиз хотиржам
Инсоннинг туғилган жойи хоҳ саҳро, хоҳ боғу бўстон бўлсин, ўзи учун Ватан деб номланган тупроқни ҳар томонлама обод ва озод асраш, ҳимоя қилиш нақадар олий ва муқаддас бурч, балки ўз ўрнида шараф ҳамдир.
25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни. Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишни олий саодат ва юксак ғурур деб билган, ўз ороми ва ҳаловатидан кечиб эл осойишталигини таъминлаётган соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз.
Бугун Ўзбекистондаги тинчлик, осойишталик, ривожланиш ва фаровонлик нафақат дунёдаги бошқа халқларнинг ҳавасини келтирмоқда, балки бу халқаро экспертлар эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда.
Турли хавф-хатарлар, мураккаб вазиятларга қарамасдан, зиммаларига юклатилган вазифаларни шараф билан бажараётган осойишталигимиз посбонларининг хизмати таҳсинга лойиқ. Бу эса юрт фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат кўрсатишнинг энг олий намунасидир деб айтсак, муболаға бўлмас.
Ички ишлар идоралари ходимлари бор экан кунларимиз осуда, тунларимиз хотиржам. Сиз юртимизнинг бугуни ва эртасига, тинчлиги ва саодатига масъул қалқонларсиз. Сизнинг жасурлигингиз ва матонатингиз ёш авлод учун ибрат мактабидир.
Мамлакатимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган масъулиятли касб эгаларига соғлик, оилавий бахт тилаймиз!
Раҳмат Маматов,
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник.