Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бошланди
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Сессияда қуйидаги масалалар кўрилади:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли фармони ижроси юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараҳимовнинг ҳисоботи;
- вилоят ҳудудларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар тизимли йўлга қўйилмаган секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳақида;
- вилоятда ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган, “Меҳрибонлик уйи” да тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Очиловнинг ҳисоботи тўғрисида;
- бошқа масалалар.