Самарқанд вилояти прокуратура органлари томонидан фуқароларга етказилган 400 миллион 654 минг сўмлик зарарларни ундириш тўғрисида судларга 78 та даъво аризалари киритилган
Ўтган йили вилоят бўйича прокуратура органларига 38211 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 25194 таси прокуратура органларида кўриб чиқилган ҳамда 2631 таси қаноатлантирилган, 22339 тасига тушунтириш берилган. Шунингдек, 224 та мурожаат рад қилинган, 207 таси эса кўрмасдан қолдирилган. Мурожаатларнинг 12487 таси тегишлилиги бўйича бошқа муассасага юборилган.
Кўрилган чора натижасида 1593 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари прокурорлар томонидан тикланди.
Вилоят прокуратураси органларида ҳал қилинган мурожаатлардан 9342 таси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича, 635 таси жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, 454 таси вояга етмаганлар ҳуқуқларига доир.
Шунингдек, 991 та қишлоқ хўжалиги соҳасига оид, 179 та солиқ соҳасига оид, 5128 таси тергов ва суриштирув масалалари юзасидан мурожаатларда кўтарилган масалалар ҳал қилинган. Бундан ташқари, 1332 та жиноий суд, 1353 та фуқаролик суди, 146 та иқтисодий суд, 430 та маъмурий суд ишларини юритишга оид муржаатлар кўриб чиқилган. 1949 таси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчиликка риоя этилишига оид, 94 таси кадрлар оид масалалар бўйича ва 3077 таси бошқа масалаларни ташкил қилади.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан мурожаатларни ўз вақтида, ҳар томонлама тўлиқ ва холисона кўриб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш вилоят бўйича 15200 тани ташкил этган. Шунингдек, 6022 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари шахсан прокурорлар, 3911 нафари прокурор ўринбосарлари томонидан қабул қилинди.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари меҳнат жамоалари ва яшаш жойларида қабул қилиш 5750 нафарни ташкил этган.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан фаолиятни тизимли таҳлил қилиб, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра, 111 та протест келтирилган. Қонун бузилиши ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 29 та тақдимнома киритилган.
Бундан ташқари, 58 нафар шахслар маъмурий, 59 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, фуқароларга етказилган 302 миллион 196 минг сўмлик зарарлар ихтиёрий қопланган. 400 миллион 654 минг сўмлик етказилган зарарларни ундириш борасида судларга 78 та даъво аризалари киритилган. Қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 23 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Улуғбек ХАМДАМОВ,
Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари.