Вилоят прокурорига ёшлар томонидан 15 дан ортиқ савол ва таклифлар билдирилди
- 17.06.2020 17:15
- 365
- Самарқанд
Жорий йилнинг июнь ойи республикамизда “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан вилоят прокуратураси органлари томонидан ёшлар билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тузилган.
Вилоят прокурори ва барча туман-шаҳар прокурорлари томонидан ёшлар билан онлайн режимида турли хил маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят прокурорининг ZOOM дастури платформасида вилоят ёшлари билан онлайн тарзда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашувда вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 150 дан ортиқ фаол ёшлар қатнашди. Вилоят прокурори ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан маълумотлар бериб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ва бошқа муҳим масалаларга тўхталди. Учрашувда 15 дан ортиқ таклифлар, кўплаб саволлар берилди.
Нодир ЮСУПОВ,
вилоят прокуратураси бўлим прокурори.