Самарқанд вилояти ва Чунцин шаҳри ўртасида келишув меморандуми имзоланди
- 15.05.2019 15:10
- 91
- Хориж
Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар минтақалари раҳбарлари иштирокидаги иккинчи форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форумда мамлакатимиз делегацияси таркибида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳам қатнашмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 14 май куни Э.Турдимовнинг Чунцин шаҳри мери Тан Льянчжи билан учрашувида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.
Музокаралар якунида Чунцин шаҳри ва Самарқанд вилояти ўртасида қурилиш, логистика, саноат, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва бошқа соҳаларда инвестицияларни жалб этиш борасида келишув меморандуми имзоланди.
Теглар:
Хитой