Самарқанд вилоятида 34 нафар фуқаро коронавирусга чалинди
2020 йил 23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 (+152) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафар Қашқадарё вилоятида, яна 34 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 9872 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
❗️Ҳозирда мамлакатимизда 8560 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 100 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.