Самарқанд вилоятида 96 бемор коронавирусдан уй шароитида даволанмоқда

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

💉22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

📍Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
📍 Aндижон вилоятида — 136,
📍 Жиззах вилоятида — 22,
📍 Навоий вилоятида — 40,
📍 Наманган вилоятида — 21,
📍 Самарқанд вилоятида — 96,
📍 Сирдарё вилоятида — 156,
📍 Сурхондарё вилоятида — 101,
📍 Қашқадарё вилоятида — 21,
📍 Тошкент вилояти — 637,
📍 Тошкент шаҳрида — 413
нафар бемор уйда даволанмоқда.

👨🏻‍⚕️ Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.

💊 Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

🗓 Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.