Самарқанд вилоятининг 47 нафар ёшлари хориждан депортация қилинган

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси А.Аслоновнинг сўзларига кўра, Самарқанд вилоятининг 110 нафар фуқароси турли сабабларга биноан хорижий давлатлардан депортация қилинган, уларнинг 47 нафари ёшлардир.

Бу ҳақда Матбуот уйида “Барчаси ўз қўлингда!” шиори остидаги тарғибот декадаси доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда қайд этилганидек, тарғибот декадаси доирасида шу пайтга қадар 411 та назорат тадбирлари ўтказилиб, уларда 466 та турли салбий ҳолатлар аниқланган. Жойларда юзга яқин тиббий кўриклар ўтказилиб, 411 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилган.