Самарқанд вокзалида йўловчи темир йўл ходимининг телефонини ўғирлагани аниқланди
- 14.11.2020 20:05
- 123
- Жиноят ва жазо
Ўзбекистон темир йўллари ходими телефонини вокзалда ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жорий йил 29 октябрда Самарқанд темир йўл вокзалида содир бўлган. Қўшработ туманида туғилган, темир йўл СПМС ходими И.А. вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига мурожаат қилиб, «RedMi 6» русумли қўл телефони йўқолганини маълум қилган.
Ушбу мурожаатга асосан ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида шу куннинг ўзида телефон топилган.
«Урганч — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездда келган, гумонланувчи тариқасида ушланган йўловчи Д.С.нинг кийимлари гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганда И.А.нинг йўқолган телефони топилган. Телефон далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа