Самарқандда 412 та ёки 33 фоиз мактабларда спорт зали йўқ
- 08.02.2021 14:33
- 105
- Таълим
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, бугунги кунда 1255 та таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 1247 таси умумий ўрта таълим мактаблари.
Ушбу мактабларнинг 835 тасида спорт заллари бор. Спорт залларининг кунлик умумий қуввати 100 минг 200 ни ташкил этади. Яъни, бир кунда 100 минг нафар бола мактаб залида спорт билан шуғулланиши мумкин.
Бироқ 412 та умумий ўрта таълим мактабида спорт заллар мавжуд эмас. Ёки жами мактабларнинг 33 фоизида жисмоний тарбия дарси спорт залида ўтилмайди.
Маълумотга кўра, бугунги кунга қадар 400 га яқин умумий ўрта таълим мактаблари билан спорт мактаблари, федерациялар ўзаро шартнома тузиб, жисмоний тарбия дарсларидан кейин фойдаланиб келмоқда. Бошқача айтганда, мактаблар спорт залида спорт усталари, тренерлар томонидан дарсдан кейин турли машғулотлар олиб боради.