Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 9 ой давомида 58 минг ишчи “легаллаштирилган”и айтилди

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг 45-сессиясида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов маълум қилди.

Таъкидланишича, ўтган 9 ойда 58 415 нафар ходимлар фаолияти  расмийлаштирилиши ортидан шунча ишчининг ҳуқуқлари кафолатланиши билан бирга бюджетга 5,6 миллиард сўм солиқ тушумлари қўшилган.

Йилнинг охирги чорагида яна 17,5 минг ходимни легаллаштириш кўзда тутилган.

“Таҳлилларга кўра, солиқ ҳисоботларида 1 сентябрь ҳолатига

20 668 тадбиркорлик субъектларида ходимлар сони 1 нафар, 10 726 тасида 2-3 нафар, 6 015 тасида 4-10 нафар ва 2 758 тасида 10 нафардан ортиқ, деб кўрсатилган.

Очиқ айтиш керак, ушбу рақамларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш ва норасмийларни рўйхатга олиш ва солиққа тортиш ҳам асосий муаммоларимиздан бири ҳисобланади” дейди ўз ҳисоботида Жамшид Ўроқов.