Самарқандда адлия бошқармаси 1,5 миллиард сўмлик 100 га яқин даъво аризалари киритган

Бу ҳақда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев zarnews.uz га маълум қилди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга оширади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун хужжатларига риоя этилишини назорат қилади.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йилда жисмоний шахслар манфаатини кўзлаб 1 миллиард 506 миллион 668 минг сўмлик 94 та даъво аризалари киритилган.

2020 йилнинг 31 декабрь ҳолатига 895 миллион 149 минг сўмлик 49 та даъво ариза қаноатлантирилган. 610 миллион 519 минг сўмлик 47 та даъво ариза судларда кўриб чиқиш жараёнида.

Шаҳар ва туман адлия бўлимлари томонидан ушбу даврда 2 миллиард 671 миллион 523 минг сўмлик 861 та даъво ариза киритилган. 2 миллиард 571 миллион 669 минг сўмлик 814 та даъво ариза қаноатлантирилган.