Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди 3 та чорва ҳайвонини босиб кетди
- 11.09.2020 11:20
- 576
- Ҳодиса
6 сентябрь куни соат тахминан 10:17 атрофида «Тошкент—Самарқанд—Бухоро» йўналишида ҳаракатланган 762-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Каттақўрғон—Зиёвуддин» бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва молларини уриб юборди.
Суриштирув ишлари натижасида ушбу бир бош қўй, бир бош қўзи, бир бош улоқчани 1996 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи М.Қ. қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.
Содир бўлган ушбу ҳолат бошқа поездлар қатновига халақит бермаган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаро М.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилди.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 26 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!