Самарқандда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари бўлиб ўтди

Кеча, 25 декабрь куни вилоятдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилди.

Тест синовига Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан талабгорлар иштирок этиши белгиланган.

Тест синовлари менежмент, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда инглиз тили фанларидан ташкил этилди.

Бунда ҳар бир фандан 25 тадан жами 75 та тест топшириғи ва тест топшириқларини бажариш учун 2 соат 30 дақиқа вақт берилди.

Иштирокчиларнинг тест натижалари Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига тақдим этилади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.