Самарқандда декан ўринбосари талабадан 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

30 март куни вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд педагогика коллежи биноси олдида тезкор тадбир ўтказди.

Унда Самарқанд давлат университети санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи Шерзод П. ушбу факультетнинг биринчи босқич талабаси Шаҳноза И.ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиш ва уни якуний имтиҳонга киритиш эвазига 500 АҚШ долларини тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида Шерзод П. дан 500 АҚШ доллари пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Шерзод П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.