Самарқандда дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.У. ва Э.Р. олдиндан тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлагани аниқланди.
Яъни, улар фуқаро М.га 1 008 дона “Регапен” номли дори воситасини 23 миллион сўмга сотган вақтида ушланган ва жами 1 120 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.