Вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми камида 21 тани ташкил этган
Бу ҳақда бугун вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Байрамали Норов маълумот берди.
Таъкидланишича, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 7 756 та сайёр суд мажлислари ўтказилган.
Ҳисобот даврида вилоят суди судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларини жамлаб ҳисоблаганда 21,5 тани ташкил қилган. Туманлараро, туман ва шаҳар суди судьясининг эса ўртача ойлик ҳажми 80,3 тани ташкил этган.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди биринчи инстанциясида 184 та, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 31 та кўп ишлар тамомланган.
Кўриб чиқилган ишларда 134 та даъво талаблари қаноатлантирилган, 21 таси рад қилинган. Шунингдек, 19 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 10 та иш юритишдан тугатилган.
Вилоят туманлараро, туман ва шаҳар судлари томонидан ҳисобот даврида 15 897 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 14 145 таси юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилган. Шулардан 11 964 та даъво қаноатлантирилган, 2 181 та даъво рад этилган, 742 та фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилган, 505 та ишлар бошқа судга юборилган.