Самарқандда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи 4 нафар шахс қўлга олинди
- 22.06.2021 16:59
- 119
- Жиноят ва жазо
12 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 4 нафар шахсдан жами 88 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу шахсларнинг 2 нафари муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Гиёҳвандлик воситалари савдоси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа