Самарқандда “Кўчма арча” лойиҳаси ташкил этилди
Халқимиз асл бахтни фарзандлари саломатлиги, бахту камолида деб билади. Лекин ҳаётнинг турли синовлари бор. Агарда, улар оққон касаллиги билан хасталанган бўлса... Мурғак вужудни, кичкинтойларни ушбу хасталик билан оғриганини эшитишни ўзи оғир, бу хасталикдан қийналаётган болажонларнинг аҳволини тасаввур қилиш оғриқли.
Ана шундай оғир дард билан курашаётган болажонларга озгина бўлса-да қувонч улашиш, уларнинг дилларига хушнудлик бахш этиш мақсадида «Адолат» СДП вилоят Кенгашининг "Кўчма арча" лойиҳаси доирасида депутатлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг онкогематология бўлимида даволанаётган бемор болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналар ҳолидан хабар олиб, байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда партия томонидан ташкил этилган Янги йил совғалари болажонлар ҳамда марказда даволанаётган беморларга улашилди.
Ушбу хайрли лойиҳа вилоятимизнинг бир қатор туман-шаҳарларида давом этмоқда.
Гулнафиса Абдимуродова.