Самарқандда коронавирус билан касалланган бемор ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди

Коронавирус инфекцияси билан ётқизилган беморлар ҳақидаги хабарлар ёлғон, дея маълум қилди Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Расмийларга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус инфекциясининг Самарқанд вилоятига кириб келганлиги ҳақиқатдан йироқ.

Шунингдек, РШТЁИМСФ ва вилоят юқумли касалликлари шифохонасида коронавирус инфекцияси билан ётқизилган беморлар ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз.