Самарқандда Сабантўй бўлди

Самарқанд шаҳрида вилоят "Умирзая" татар ва бошқирдлар маданият марказининг "Сабантўй" номли анъанавий ҳосил байрами бўлиб ўтди.
Унда ўзбек, тожик, рус, немис, корейс каби турли миллат вакиллари иштирок этди.
- "Сабантўй" байрамини ҳар йили биргаликда нишонлаймиз, - дейди вилоят татар-бошқирд маданият маркази раҳбари ўринбосари Закия Тилавова. - Бу каби ҳамжиҳатликда ўтказиладиган тадбирларимиз кўпайишини истайман. Биз аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган урф-одат ва анъаналаримизни сақлаб қолиб, ёшларимизни ҳам бундан баҳраманд этишимиз керак.
Тадбирда турли тиллардаги ажойиб куй-қўшиқлар, миллий руҳни ўзида акс эттирган рақслар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Жасурбек Шукуров.