Самарқандда ташқи реклама, пешлавҳа ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мос келиш ҳолати ўрганилди

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Aбдуғаффор Қирғизбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига келди.

Ташриф давомида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон ва Самарқанд туманларида бўлиб, ташқи рекламалар, пешлавҳа ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мос келиши ҳолатини кўздан кечирди.

Шу куннинг ўзида вилоят ахборот-кутубхона марказида шаҳар ва туман маслаҳатчилари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда департамент мудири вилоятда эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифалар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Шерали ТЕМИРОВ,

вилоят ҳокими маслаҳатчиси.