Самарқандда тезюрар автомобиль йўли қурилади
Каттақўрғон шаҳридаги 37 та кўп қаватли уйни таъмирлаш учун Президентимизнинг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилган маблағларнинг тежалган қисмидан ва республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 6,4 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Вилоятдаги молиявий ҳолати қониқарсиз бўлган уй-жой мулкдорлари ширкатларига берилган кредитлар муддати 3 йилгача узайтирилади.
Самарқанд вилоятидаги кўп қаватли уй-жойларга сифатли хизмат кўрсатиш, ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш учун “Бошқарув сервис” ташкилотини ташкил этиш ва моддий-техник базасини яратиш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2021-2022 йилги инвестиция дастурига асосан Қорасув массивидан М-37А “Самарқанд ҳалқа йўли” автомобиль йўлига олиб борувчи 6,8 километр тезюрар автомобиль йўли ҳамда унга параллел бўлган 6,3 километр узунликдаги маҳаллий янги автомобиль йўли қурилади.