Самарқандда халқаро симпозиум доирасида Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган экспозиция очилди

Бугун “21 сентябрь – Самарқанд давлат университети куни” муносабати билан “Турк дунёсида таълим, илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро таъсир” мавзусида халқаро симпозиум ўз ишини бошлайди.
Мазкур нуфузли тадбир олдидан Мирзо Улуғбек ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг симпозиум иштирокчилари Регистон майдонида жойлашган Мирзо Улуғбек мадрасасида ташкил этилган “Ўрта асрларда Самарқанддаги олий таълим кўргазмаси”нинг очилиш маросимида иштирок этди.
- Бугун Самарқандда ўтказилаётган нуфузли тадбирда иштирок этаётганимдан хурсандман, - дейди Истанбул университети ректори, профессор Махмут Ак. – Бу кўҳна кентда буюк тарихий шахслар яшаган, сабоқ олган ва таълим берган. Шу пайтгача университетимиз билан СамДУ ўртасида ҳамкорлик ишлари олиб борилган, бундан кейин бу риштани янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Тарихдан маълумки, буюк олим Али Қушчи Истамбул ва Самарқанд давлат университетларида дарс берган.
Тўлқин СИДДИҚОВ.
Бахтиёр МУСТАНОВ.