Самарқандда яна 3 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43 ёшли ва 42 ёшли аёллар бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.