Самарқандда яқин кунларда илк суперэкран ишга тушади

Самарқанддаги Кўксарой майдонидаги 12 қаватли бинода илк маротаба светдиодли экран ишга тушади. Минг квадрат метр майдонни эгаллайдиган ушбу суперэкран Тошкентдаги  "Ўзбекистон” меҳмонхонаси фасадидаги каби экран бўлиб, унда ижтимоий роликлар ҳамда Самарқанднинг тарихий обидалари намойиш этилади.

Айни пайтда экранни қуриш ишлари саноат альпинизми хизматларини кўрсатувчи вилоятдаги ягона «Комфорт фасад дизайн» МЧЖ  томонидан амалга оширилмоқда.

Умид қиламизки яқин кунларда самарқандликлар ҳамда шаҳримиз меҳмонлари инновацион реклама томошасидан баҳраманд бўлишади.

А.Павленко,

А.Харитонов туширган суратлар.