Самарқанддаги 106 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканлари бўлади
- 03.12.2021 11:29
- 141
- Самарқанд
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланди
Қарорга кўра, касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган маҳалла гузарлари ҳамда давлат ташкилотларининг фойдаланилмаётган бўш турган бино ва хоналарига жойлаштирилади.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тегишли ташкилотлар билан уларни ўрнатилган тартибда таъмирлаб, ўқув жараёнига тайёрлаши, ўқув асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан жиҳозлаши белгиланган.
Ўқитиш масканларига юксак малака, соҳада кўп йиллик иш тажрибаси ва юқори профессионал тайёргарликка эга мутахассислар жалб қилинади.
Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ўқитувчилари учун хориждан жалб этилган ўқитувчилар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиб борилади.
Теглар:
касбга ўқитиш