Самарқанддаги ошхона олдида жанжаллашган фуқаролар ИИБга олиб келинди
- 28.02.2021 18:10
- 776
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “Самарқандда бир кишини аёвсиз калтаклашмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, 2021 йил 27 февраль куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида жойлашган ошхоналарнинг биридан 1994 йилда туғилган фуқаро А.Ш. маст ҳолатда чиқиб, ушбу ошхонадан чиққан, 1973 йилда туғилган К.Б.ни ҳақорат қилиб, ёқасидан ушлаган. Ҳолатни кўрган Қ.Б.нинг яқинлари уларни ажратган.
Шу вақт А.Ш. билан бирга ошхонага келган таниши Б.Б. ҳам маст ҳолатда келиб, фуқаро Қ.Б.ни ҳақоратлаган. Оқибатда ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжалда иштирок этган барча фуқаролар ИИБга олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа