Самарқандга Хитойдан янги автобуслар олиб келинди
Самарқанд шаҳрида туристик йўналишда саккиз йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Azim Travel service” ҳамда “CATO E MOTORS” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 6 та ASIASTAR русумли автобуслар олиб келинди.
Корхона раҳбарияти маълумотларига кўра, автобуслар ўз маблағлари ҳамда кредит ҳисобига Хитой Халқ Республикасининг “Yangzhou Yaxing Motor Coach Co. LTD” корхонасидан харид қилинган.
Автобусларнинг бештаси 60 нафар йўловчига мўлжалланган. Қолган биттаси эса 35 нафар йўловчи сиғимига эга. Автобуслар сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатишга мўлжалланган.