Самарқандлик Афруза 10 ёшида жаҳон чемпиони бўлди
Беларуснинг Минск шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган рапид, блиц бўйича III Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан қатнашган самарқандлик Афруза Ҳамдамова ва Руқия Олимова ўз ёш тоифасида ғолиб бўлди.
Мусобақада ФИДЕ спорт усталигига номзодлар Руқия Олимова рапид йўналишида 8 ёшгача бўлганлар орасида кумуш медалга эгалик қилган бўлса, 10 ёшлилар ўртасида Афруза Ҳамдамова блиц йўналишида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Якунда, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Минскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Руқия Олимова блиц йўналишида 8 ёшгача бўлган қизлар орасида кумуш медал соҳибаси, Афруза Ҳамдамова эса блиц йўналишида чемпионликни, рапидда эса иккинчи ўринга сазовар бўлган эди.