Самарқандлик дзюдочи Сардор Нуриллаев гран-при турнирида кумуш медални қўлга киритди
- 19.08.2023 18:38
- 36
- Спорт
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича гран-при турнирида дунёнинг 89 мамлакатидан 560 нафардан зиёд спортчи беллашмоқда.
Мусобақада -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик спортчи Сардор Нуриллаев турнир давомида Грузия, Эстония, шунингдек Испаниядан икки рақибни мағлубиятга учратиб, финалга етиб келди.
У ҳал қилувчи баҳсда бразилиялик Виллиан Лимага қарши татамига чиқди. Баҳс ғолиби Golden Score'да аниқланди. Афсуски, Нуриллаев финалда учта шидо эвазига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан мусобақани якунлади.
Ушбу натижа орқали Сардор жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 490 очкога эга бўлди.
Теглар:
дзюдо
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа