Самарқандлик ғолиб дзюдочилар байрам муносабати билан маҳорат сабоқлари ўтказди

Самарқанд шаҳрида 28 октябрь - Халқаро дзюдо куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Хусусан, нуфузли мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритган спортчилар Ў.Қурбонов, М.Набиев, Ў.Негматов, В.Алибоева, П.Самандарова иштирокида маҳорат сабоқлари (мастер класс) ташкил этилди.

150 нафар дзюдочилар кўргазмали чиқишларни намойиш этишди. Шунингдек, сана муносабати билан Регистон майдонида “Биргаликда кучлимиз!” шиори остида флешмоб бўлиб ўтди.

Аҳрор ШАМСИЕВ.