Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик икки ижодкор хотирланди

Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейида Самарқанднинг икки таниқли шоири Салим Кенжа ва Зиёдулла Нурматов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда самарқандлик ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

- Отам бутун умрини инсоннинг ҳам маънан, ҳам жисман баркамол бўлиши учун сарфлаган қалби дарё инсон эдилар, - дейди Зиёдулла Нурматовнинг қизи Ҳулкар Нурматова. – У киши ҳозир орамизда бўлмаса-да бир умрлик мероси - инсонийлик, саховатпеша ва бағрикенглик хислатлари акс этган ижоди оммага ўрнак бўлиб қолди. Отам кейинги йилларда ана шундай эзгу ғояларга йўғрилган янги китоб чиқариш ниятида эди. Афсуски, бу насиб этмади. Аммо биз, фарзандлари отамнинг ишларини давом эттирган ҳолда меҳр-муҳаббат нури уфуриб турган ижод намуналарини тўплаб, “Бедорлик” номи билан чоп эттирдик.

Тадбир давомида Салим Кенжа ва Зиёдулла Нурматов ижодидан намуналар ва уларга бағишланган шеърлар ўқилди.