Самарқандлик тўққиз нафар тадбиркорга "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 17 августда қабул қилинган "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши билан аҳоли фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳиссасини қўшаётган фаол тадбиркорлар тақдирланди.
Эътиборлиси, улардан 9 нафари самарқандлик.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги “Ширин” шаҳарчасини барпо этиш дирекцияси марказида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Президент фармойиши ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилган бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди.
- Бу эътирофни вилоятимизда тадбиркорлик муҳитига берилган баҳо деб биламан, - дейди Оқдарё туманидаги «Pichoqchi Dry Fruits» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Толибхон Абдужалилов. -
Экспортёр корхоналарга берилаётган имтиёзлар фаолиятимизда катта ўзгаришларга имкон яратди. Шунинг ҳисобига бугун корхонамизда доимий ва касаначилик асосида 1500 фуқаро иш билан банд.
Сулаймон Мардиев,
Ҳусан Элтоев фото.