Самарқанднинг туристик салоҳияти Канадада намойиш этилди
Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтаётган "Tourism and Travel Show-2023" халқаро туризм ярмаркасида вилоят туризм бошқармаси масъуллари ва соҳа мутахассисларидан иборат делегация иштирок этмоқда.
Мазкур "SITV-2023" ўттиз учинчи халқаро туризм кўргазмаси Америка қитъасида ташкил этиладиган энг йирик туризм кўргазмаларидан бири бўлиб, унда 100 дан ортиқ мамлакатдан 50 минг нафарга яқин туризм соҳаси вакиллари қатнашмоқда.
Ярмарканинг илк кунида делегациямиз аъзолари хорижий компаниялар ҳамда туризм идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Самарқанднинг туризм салоҳияти, мавжуд имкониятлар, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, сайёҳлар учун яратилган инфратузилма объектлари, бой тарихий-маданий мероси намойиш этилди.