Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДТИ Москва илмий-текшириш клиник институти билан ҳамкорлик қилади

Москва илмий-текшириш клиник институтининг (МОНИКИ) расмий делегацияси Самарқанд давлат тиббиёт институтида бўлди. Ташриф давомида делегация аъзолари билан кенгайтирилган музокаралар олиб борилди.

СамДТИ ректори Ж.Ризаев ва МОНИКИ раҳбари К.Соболев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари муносабатларнинг юқори босқичга кўтарилганини эътироф этди. Институтдаги шароитлар билан танишиш давомида, делегация аъзолари юртимизда таълим жараёнларига берилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Россиянинг мазкур илмий-текшириш институти шифокорлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот изланишлари ўтказиш, илғор инновацион даволаш-ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича 175 йиллик тажрибага эга марказ ҳисобланади.

Ҳамкор олийгоҳлар юқори малакали тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашни ташкил этиш, таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасида ривожлантириш ва уларнинг глобал илмий майдонга интеграция қилишни режалаштирдилар.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати.