Саноат зоналарида қурилиши бошланмаган лойиҳаларнинг ер майдонлари захирага қайтарилади

2022-2023 йилларда қурилиш ишлари бошланмаган жами 292 та лойиҳа тўлиқ ўрганиб чиқилиб, самарасиз лойиҳаларнинг ер майдонлари ўрнатилган тартибда захирага қайтариш бўйича судга даъво аризаси киритилади. Қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда қайтарилган ер майдонлари қайта аукционга чиқарилади.

Бу масала вилоят ҳокимлигида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси, кичик саноат зоналари ва ёшлар тадбиркорлиги саноат зоналарида 2024 йилда ишга туширилиши белгиланган лойиҳалар ижросига бағишланган аппарат йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, фаолияти тўхтаб қолган 15 та лойиҳани ишга тушириш бўйича банклар билан ҳамкорликда тадбиркорларга ўрнатилган тартибда амалий ёрдам берилади. Бугунги кунда мавжуд бўш ер майдонларига истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш чоралари кўрилади.